Қозоғистонда референдум олдидан 27 киши ҳибсга олинди

06.10.2024 16:14

Қозоғистонда атом электр стансияси қурилиши бўйича референдум олдидан 27 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда "настоящее время" нашри хабар берди.

Хабарга кўра улардан баъзилари 10, 15 ва 20 кунга ҳибсга олинган, бошқаларидан тилхат ёздириб олинган. Бир киши 42 минг тенге жаримага тортилган.

Полиция АЕС қурилишига қарши ёзилган плакатларни “ноқонуний ташвиқот” деб ҳисоблайди.

Суд АЕС қурилиши масаласида шаҳар аҳолиси ўртасида сўров ўтказгани учун бир нашрни 230 доллар жаримага ҳам тортган, дейилади хабарда.

Маълумот учун Қозоғистонда бугун, 6 октябрь куни атом электр стансиясини қуриш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилган эди.  Бунда Балхаш кўли қирғоғидаги Олмаота вилоятининг Улкен қишлоғида атом электр стансиясини қуришни мақсад қилган. Натижалар етти кун ичида эълон қилинади.

Бюллетенда фақат битта савол бўлади:
Сиз Қозоғистонда атом электр стансиясининг қурилишига розимисиз?
Унга "Ҳа, розиман" ёки "Йўқ, рози эмасман" деб жавоб бериш мумкин.

Агар сайловчиларнинг 50% дан ортиғи иштирок этса, референдум ўтган ҳисобланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар