Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

04.10.2024 12:19



Ўзбекистон шахмат федерацияси фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан коференсия бўлиб ўтди. Унда бир неча ташкилий масалалар кўрилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шахмат федерацияси раиси этиб сайланди. 

Федерациянинг собиқ раиси Алишер Саъдуллаев эса раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. 

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев 2022 йилдан буён шахмат федерацияси раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар