Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг 1-ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди.
Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.
Жумладан:
– тижорат банкларида 146 (186);
– Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);
– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);
– Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);
– Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);
– Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тизимида 30 (33) коррупцион жиноятлар содир этилган.
Шунингдек:
— Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);
– давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);
– маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.