Украина Олий аксилкоррупция суди (ВАКС) олигарх Алишер Усмоновнинг икки миллиард гривнадан (48,2 миллион доллар) ортиқ мол-мулкини мусодара қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу хақда Forbes нашри хабар берди.
Хабарга кўра, 160 минг тоннадан ортиқ темир рудаси, шунингдек, «Петер-Сервис Украина» устав капиталининг 100 фоизи давлат даромадига айлантирилган. ВАКС қарори ҳали кучга кирмаган ва шикоят қилиниши мумкин.
Forbes маълумотларига кўра, Алишер Усмонов бойлиги 13,4 миллиард еврога баҳоланган. У Россиядаги энг бой одамлардан бири.
Россия-Украина уруши бошланганидан кейин унга қарши Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия томонидан санкциялар жорий этилди. Усмонов ушбу санкциялар олиб ташланиши учун турли судларда курашмоқда.