Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган М.П. алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Сардоба туманидаги мактабларга эвакувация қилинган фуқароларга ёрдам бериш учун кўнгилли сифатида қўшилган, дейилади "Сирдарё хабарлари" сайтида.
У 2020 йил июль ойида эвакуация қилинган аҳолини ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш баҳонаси билан ўзини Сардоба тумани Қизил ярим ой жамияти биринчи ўринбосари сифатида таништириб, ушбу жамият номи билан тайёрланган сохта талабномани маҳсулотлар сақланадиган омборга тақдим қилган.
Шу йўл билан омбордан 15 турдаги 15.154.000 сўмлик маҳсулотларни олиб сотиб юборган.
Ўтказилган тадбирлар давомида М.П. қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилиб, ушбу шахсни юқоридаги моддалар билан айбдор деб топиб, уч ярим йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.