Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ота-оналар фарзанди учун мактаб кийими ва ўқув қуроллари харидини аллақачон бошлаб юборишган. Хўш, улар бунинг учун неча пул сарфлашяпти? Rost24.uz бу борада аҳоли фикри билан қизиқди.
- Сиз бир нафар фарзандингиз учун мактаб кийими ва ўқув қуролларига неча пул сарфлаяпсиз?
- Ўқув қуролларига алоҳида 500 минг кетди.
- 3 миллиондан кам кетмади. Ҳамма нарсани яхшисини олганим учунми..
- Ўқув қуролига 210 минг кетди.
- Тахминан битта болага 450 000 -500 000 кетиб қоляпти.
- Ўқув қуролларисиз, 1-синф боламга 1 ярим миллион кетди.
- 2 миллиондан кўп кетди. Ҳали ками тўлгани йўқ.
- 1 миллиондан кўп кетди. Ундан кўра магазин арзонроқ менимча.
- Бозор нархлари сиз учун қулайми?
- Бўлади, нарх-наво ўтган йилгига нисбатан бу йил яхшироқ.
- Мактаб форма, дафтар-китоблар арзон. Нархлар ошиб кетган. Маҳалламизда фломастер 16 минг, бозорда эса, худди ўша нарса 26 минг турибди.
- Сал қимматроқ.
- 4 та 5 та болалиларга оғир келади.
- Бир ой олдин нарх-наво яхши эди. Ҳозир ошиб кетган.