Мутахассислар томонидан 1 ойда электрдан фойдаланиш лимити 200 кВт деб ҳисоблаб чиқилди. Сизнингча, бу лимит 1 ойга етадими?
Rost24.uz ушбу мавзу бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди.
- Электр энергиясидан фойдаланишда ойлик лимит 200 кВт этиб белгиланди. Бу бир ойга етадими?
- Йўқ, биз аллақачон қарз бўлиб бўлдик. Ҳаво иссиқ, кўплаб техникалардан фойдаланилади. Умуман қийин, лимитдан ўтиб кетса 950 сўм тўланади.
- Аҳмоқлик деб ўйлайман. Кондиционер ишлатмаётган пайтимизни ўзида 200 дан ошиқ чиққан эди. Кондиционер ишлатса қанақа бўлади.
- Ҳаммани уйида кондиционер бор, музлатгич бор, ҳар ким ишлатганига пул тўлаяптику барибир.
- Албатта йўқ, ўн кунда ишлатб бўламизамиз биз. Ундан кейин қарзга ўтиб кетади.
- Ҳамма оилада ҳар хил, осонроқ қилишса яхши бўлар эди.
- Менимча етмайди. Иссиқ кунда кўплаб техникалардан фойдаланилади. Ток ўзи паст келади биз томонларга.
- Етмайди, 3 кунда тугаб қоляпти бизнинг лимит. Агар кимдир шикоят қилса, биз ҳам шу масалада қўшилиб шикоят қилмоқчимиз.
- Етмайди, чунки иссиқда кондиционерлардан кўп фойдаланилади ва 500 дан ошиб кетади.
- Йўқ, умуман етмайди. Лекин нархларни кўтаришади, пенсия кам.
- Айрим оилага етади, кичкина бўлса, катта оилаларга етмайди.
- Шароитга қараб, кимгадир етади, кимгадир етмайди.
- Бизнинг оилага етади.
- Етмайди албатта. Айниқса, ёзда.
- Менимча, ҳозирги кунда айниқса етказиб бўлмайди.
- Етмайди, ўзимиз ойига 400 ёки 500 ишлатамиз.