Журналист ва блогерлар базальт ишлаб чиқариш жараёнини кўришди

02.07.2024 06:50

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Thermo Plus савдо белгиси остида базалт изоляция маҳсулотларини ишлаб чиқараётган Khorezm Insulation Group  корхонасининг фаолияти билан жамоатчиликни таништириш мақсадида АОВ ваиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Журналист ва блогерларга ишлаб чиқариш бошланганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, базальт тошидан йиллига 30 минг тонна изоляция плиталари ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу корхона Ўзбекистон ва жаҳон бозорларига ўз маҳсулотларини тақдим этишни бошлагани ва шу тариқа Россия ҳамда қўшни давлатларга 10 миллион долларлик экспорт қилиш имконияти яратилаётгани маълум қилинди.

Таъкидланишича, корхонада асосий эътибор ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари бўйича жаҳон стандартларига мос бўлишига қаратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 41 миллион еврони ташкил қилади. Корхонанинг айнан Хоразм вилоятида ташкил этилишининг асосий сабаблари эса маҳаллий аҳолига бўш иш ўринларини яратиш ва вилоятнинг ресурс потенциалини оширишдир. 

Ишлаб чиқариш учун базальт хомашёси Қорақалпоғистон Республикасининг Қоратау тоғидан олиниши бунга қўшимча қулайлик яратади. Германия, Туркия ва Россия давлатларидан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган ушбу корхонада ҳозирда маҳаллий аҳоли учун 200 та янги иш ўринлари ташкил қилинган. Уларнинг юқори руҳда ишлаши учун барча керакли шароитлар яратилган, бунга мисол қилиб, ходимлар малакасини ошириш учун чет эллик мутахассислар томонидан ўқув тренинглари ташкил этилган. Лойиҳани амалга ошириш ишлари 2021 йилда бошланган, 2024 йилнинг февраль ойи охирида Президент Шавкат Мирзиёев корхонага ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган эди.

Пресс-тур давомида меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнларини яқиндан кузатишди, ходимлар билан танишиб, етакчи мутахассислар билан суҳбатлашишди. Маҳсулотлар сифати қай даражада синчковлик билан текширилишини ўз кўзлари билан кўришди.

Пресс-тур дастурида белгиланган яна бир манзил — базальт изоляция маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда қурилаётган Янги Ўзбекистон массивлари, мактаб ҳамда мактабгача таълим объектлари бўлди. Журналистлар ва блогерлар қурилиш ишлари билан танишиб, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Айтиш жоизки, базальт изоляция плиталари ўзига хос техник хусусиятларга эга бўлиб, аналогик маҳсулотлардан тубдан фарқ қилади. Асосий афзалликлари эса унинг юқори иссиқлик сақлаш хусусияти ва узоқ йиллар давомида ўз таркиб ва хусусиятини йўқотмаслиги, электр энергиясини тежашидир. 

Маълумотларга кўра, базальт изоляция плитлари билан қопланган бино тенг ярим, яъни 2 баравар кам электр сарфлайди. Қишнинг совуқ кунларида иситиш тизимларига ва ёз кунларида совитиш тизимларига бўлган талабни сезиларли даражада қисқартиради.

Корхона ҳозирги кунда нафақат тижорат қурилиш объектлари учун, балки аҳоли уй-жойлари учун ҳам ўз маҳсулотларини етказиб беришни бошлаб юборган.

Қайд этиш жоизки, бугун бу ерда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш салоҳияти корхонанинг юксак ижтимоий аҳамиятини тасдиқлайди.

Khorezm Insulation Group ахборот хизмати

Реклама

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар