Сирли тарзда ғойиб бўлган қонун лойиҳаси қаердалиги аниқланди

21.05.2024 10:09

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Президент Администрациясида экан.

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхоновнинг таъкидлашича, давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашуви аниқланган, аммо ҳуқуқий асос ёки жавобгарлик белгиланмагани сабабли уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд бўлган. 

Қонунчиликдаги шу каби камчиликлар сабабли, Адлия вазирлиги томонидан «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2022 йил 10 май куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди

Ҳужжатда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартибини йўлга қўйиш, бунга амал қилмаганларни эса жаримага тортиш белгиланган. Қонун тасдиқланса, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маъмурий баённома тузиш бўйича ваколатли орган бўлиши мумкин эди.

2022 йилнинг 25 октябрида қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилган.

2023 йилнинг 1 июнида сенаторлар «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиққан ва маъқуллаган. Сенат раиси Танзила Нарбаева манфаатлар тўқнашуви давлат органларидаги коррупциявий ҳолатларнинг бошланғич нуқтаси эканини қайд этганди.

2024 йил январь ойида Танзила Нарбаева яна «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунга изоҳ бериб, ҳозирда ҳужжатни Президент администрацияси экспертлари ўрганаётганини айтганди.

Яқинда Gazeta.uz «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг тақдири билан қизиқиб, Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов билан ўтказилган суҳбатда айнан шу қонун бўйича савол берилибди.

Манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун Президент администрациясида муҳокамада, Жараён тўхтаб қолгани йўқ, масала долзарблигини йўқотгани йўқ”, – дея жавоб берган Акмал Бурхонов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар