Яқинда хонанда ва актёр Анвар Собиров Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Аслида, бу анъанани биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков бошлаб берган эди.
Санъаткорларнинг юқори ташкилотларга раҳбар бўлишига аҳолининг фикри қандай?
Rost24.uz ушбу мавзу бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди.
Жавоблар:
- Балки сиёсат томонлама уларда билим бордир, лекин ҳамма ўзининг ишини қилгани яхши.
- Ўзларининг ташкилотига раҳбар бўлиши мумкин.
- Шу соҳанинг ўзини ичидан чиққан шахс, айнан шу соҳага раҳбар бўлгани яхши.
- Фикримча, ҳамма ўзини ишини қилгани маъқул, раҳбар бўлишдан олдин, шу йўналиш бўйича билим салоҳияти етарли бўлса ёмон томони йўқ.
- Ҳамма жойда ўз мутахассиси бўлгани яхши.
- Санъаткорлар маданиятли бўлса рози бўлардим, бўлмаса йўқ.
- Хоҳламайман, уларнинг юқори ташкилотга раҳбар бўлишини.
- Санъаткор санъат бўйича ўқийди, давлат ишида етарли билимга эга бўлишмайди, шунинг учун ҳамма нарсанинг мутахассиси бўлгани яхши.
- Агар эпласа қилсин.
- Менинг фикримча, улар давлат ишларини яхши тушунмайди, кейинчалик бунда хатоликларга йўл қўйишлари мумкин.
- Бу санъаткорларнинг қачон фаолият бошлаганига боғлиқ.
- Соҳа ичида юрган одам, ундаги камчиликларни ҳам ютуқларни ҳам билади.
- Ҳамма ўзини ишини қилгани яхши, уларга тўғри келмайди, тўғриси.
- Бунга тўғри қарайман, чунки билими борми, ҳар битта инсон раҳбар бўлса арзийди.
- Йўналиши бўйича мутахассислигини эгаллагани яхши деб ўйлайман.
Ҳозирги раҳбар бўлган санъаткорлар ўз вазифаларни яхши бажаришяптими?
- Таниганларимдан фақат Озодбек Назарбеков бор, уларни баъзида кузатиб тураман, менимча яхши.
- Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, ҳамма ўзини қилгани яхши.
- Фаолиятини яхши билмайман, менимча яхши.
- Айримлари яхши, айримлари эса унчалик эмас. Чунки санъаткорларнинг ҳам ҳар хили бор-да.
- Битта инсонга боғлиқмас менимча, раҳбар бўладими, барибир атрофдагиларга ҳам боғлиқ.
- Санъаткор ўз соҳасида ишлаши керак.
- Қўлдан келганча қилишяпти.