Депутатлар “ҳайитдан кейин хина” таклиф қилишмоқда

26.03.2024 16:03

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари шаҳарсозлик нормаларини бузганлик учун жарималар миқдорини оширишни таклиф қилишмоқда.

Кеча ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида Сейсмик хавфсизлик бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган.

Қонун лойиҳасида шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтириш, маъмурий жарималар миқдорини ягона қилиб белгилаш, яъни амалдаги маълум бир суммадан маълум суммагача деган нормадан воз кечиш таклиф этилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад — шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кўпайиб бораётган ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, тасдиқланган бош режаларга риоя этилишини ҳамда аҳолининг соғлиги, ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш, қурилиш сифатини оширишдан иборат”, – дейилган йиғилиш ҳақида берилган расмий маълумотда.

Шу ерда савол туғилади: қайси тасдиқланган бош режага кўра? 

Ҳаттоки пойтахтнинг ҳам бош режаси тасдиқланмаганку...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар