Қурилиш вазирлигининг сайти ИШИД томонидан бузиб кирилди

26.03.2024 06:38

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг "Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш" электрон платформаси ИШИД жангарилари томонидан бузиб кирилган.

www.rd.mс.uz ҳаволаси орқали кириладиган тизимга "Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз" дея ёзиб қолдирилган.

 Мазкур платфорам ҳозирча ишламаяпти.

“Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш” электрон платформа – улуш киритиш асосида қурилиш ҳақидаги маълумотларни юритиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган ва ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган электрон маълумотлар базаси ҳисобланади.

ИШИД томонидан бузиб кирилган мазкур электрон платформада қуйидаги маълумотлар сақланади:

қурилиш майдончаси жойлашган қурилиш мажмуаси тўғрисида маълумот (турар-жой бинолари ва квартираларнинг сони, муҳандислик, йўл ва ижтимоий инфратузилма объектлари, шунингдек лойиҳанинг ёрдамчи объектлари тўғрисида маълумот);

Ҳар бир қурилиш объекти учун шартнома ҳақида маълумот (серия рақами, тузилган сана, ўзгартириш ва қўшимчалар, тугатиш));

Ишлаб чиқувчи ва қурилиш пудратчиси (бош пудратчи)ҳақида маълумот;

Муаммоли қурилиш майдончалари ва виждонсиз қурувчилар ҳақида маълумот.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
23
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар