2025 йилдан ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланади

16.03.2024 11:07

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади

2025 йил 1 мартдан бошлаб:

- пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар автоматик тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

- фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

- фуқаролардан пенсия тайинлашда қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

- пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга автоматик тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.

Фуқарога автоматик пенсия тайинланганлиги ёки пенсия тайинланиши рад этилганлиги ҳақида СМС хабар юборилади.

Фуқаро пенсия тайинланганидан, пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун, 2020 йил 1 январдан бошлаб меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси электрон шаклда тўлдирилиши белгиланган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар