Маданият вазири Озодбек Назарбековга савол:
2020 йилда ўтказилган матбуот анжуманида энг кам ойлик маош оладиган ходимлар айнан шу соҳада эканлигини айтган эдингиз ва қўшимчасига, бундай ҳолатда коррупцион ҳолат бўлиши мумкинлигини ҳақида ҳам фикр билдиргансиз. Орадан 4 йил ўтди, бу ҳолат ўзгардими? Маданият соҳасида коррупция қанчалик камайди?
О.Назарбеков:
Бугун маданият соҳасига бир йилда ажратилаётган маблағ илгари ўнлаб йилда ажратилмаган. Охирги йилларда бу соҳага жуда катта эътибор қаратиляпти, катта миқдорда маблағ ажратиляпти. Моддий техник базамиз кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Жудаям эскириб кетган муаммолар ҳал бўляпти. Ҳозирги кунда маданият вазирлигининг ойлик маошлари бошқа вазирлик, идоралар билан тенглаштирилди. Бироқ, ҳудудларда ойлик етишмовчиликлари ҳали ҳам мавжуд. Бу олдимизда турган долзарб масалалардан бири. Охирги йилларда ойлик маошлар кўтарилиши, соҳага эътибор қаратилиши, моддий техник база мустаҳкамланиши, табиийки, соҳада коррупциянинг камайишига сабаб бўляпти. Маданият соҳасида соҳани яхши кўргани учун юрганлар жуда кўп. Ойлик уларни қизиқтирмайди. Ўйлайманки, соҳа шулар ҳисобига албатта ривожланади.