"Маданият ва маърифат" телеканалини вазирлик тасарруфига ўтказишда муаммолар кўп – вазир

11.03.2024 15:16

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибига кирувчи “Маданият ва маърифат” телеканалини Маданият вазирлиги таркибига ўтказиш белгиланган эди. Ушбу ишни охири нима билан якунланди? 

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Rost24.uz мухбирининг ушбу саволига қуйидагича жавоб берди: 

Бу ерда ўзига яраша катта муаммолар бор. Яъни, бу муаммолар маданият вазирлигининг тасарруфига ўтказишда бўляпти. "Маданият ва маърифат" телеканали сизларга берилди, дейилиши ҳам мумкин. Можарода турибмиз, шу сабабдан ҳам бу вазият бир томонли бўлмаяпти. У частотани ўзини олганимиз билан ҳеч нарса қила олмаймиз. Бизга телеканал тўлақонли барча имкониятлари билан берилиши керак. Бу ҳам катта масала, катта муаммо. Шунинг учун бу ҳозирда жараёнда ва охирига келиб қолдик. Натижага яқин қолди", – деди вазир Озодбек Назарбеков

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар