"Agrobank" ўтказган 1,3 миллиард сўмлик тендерда ўзаро боғлиқликлари бор корхоналар иштирок этган.
7 март куни Agrobank "Пул ўтказмалари" мавзусида реклама роликлари олиш бўйича тендер натижаларини эълон қилди. Якуний натижага кўра, тендер нархи деярли 1,3 миллиард сўмни ташкил қилди.
Тендерда учта фирма қатнашган:
1. EDMOND GT
2. TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT
3. QUASAR DESIDN
Биринчи ва иккинчи фирмани бир бирини боғлаб турувчи бошқа бир компания бор.
Учинчиси QUASAR DESIDN тендердан дисквалификация қилинган. Бегоналиги учунми, ёки ҳақиқатдан ҳам буюртмачини қониқтирмаганлиги учунми, буёғи бизга қоронғу.
Биринчи ва иккинчи компанияларни VOXE GROUP боғлаб туради;
- VOXE GROUP ходими Фириджанов Эдуард Edmond GT таъсисчиси.
- VOXE GROUP бош директори Tурсунов Равшан TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT таъсисчиси
- VOXE GROUP бош директори ўринбосари Хасан Салихов TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT раҳбари ва таъсисчиси.
- VOXE GROUP production департаменти раҳбари Давлат Арабшоев TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT таъсисчиси.
Лот шартларига кўра, ғолиб ташкилот 10 кун ичида “Пул ўтказмалари” мавзусида бир бирини тўлдирувчи 3 та реклама ролигини тайёрлаши керак. Ушбу рекламалар кўчадаги LED экранларда, интернет тармоғида ва телевидениеда эълон қилиниши режалаштирилган. Ҳар бир видеоролик хронометражи 20 секундгача бўлиши кераклиги талаб қилинган.