Туркияда дахшатли зилзила содир бўлганига 1 йил тўлди

06.02.2024 17:09

2023 йил 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Каҳраманмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлганди. 

Бугун 53 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзилалар бўлганига бир йил тўлди. Зилзила эпицентри Қаҳраманмараш вилоятида бўлган. 

Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр, Кипр Грецияси ва Ироқда ҳам сезилган эди. Зилзилада Қахраманмараш билан бирга Ҳатай, Усмония, Адияман, Диярбакир, Шанлиурфа, Газиантеп, Килич, Адана, Малатья ва Элазиг вилоятларида ҳам жиддий вайронагарчилик ва талофатлар қайд этилган. 

Зилзила қурбонлари сони 53 537 кишини ташкил этиб, яна 107 213 киши жароҳат олган эди. Туркиядаги ушбу зилзилада вафот этган инсонлар хотирасига мамлакатда 7 кунлик мотам эълон қилинган. 

Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этишда жами 650 минг киши, жумладан, хориждан келган 11 488 нафар киши, қидирув-қутқарув ишларида 35 250 нафар иштирокчи ва 142 минг хавфсизлик кучлари жалб этилган.  Туркия расмийлари вайронкор зилзилани “аср фалокати” деб атади ҳамда бугун "Аср фалокати"нинг 1 йиллиги муносабати билан бутун Туркия бўйлаб ҳаётдан кўз юмган фуқаролар ёдга олинди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар