Коррупциядан ҳоли мамлакатлар ичида Ўзбекистон 121-ўринни эгаллади

01.02.2024 12:36

Коррупцияни таҳлил этиш индекси 2023 (CPI) бутун дунёда коррупция ривожланиб бораётганини маълум қилди. 

180 та мамлакат 2023 йил учун ўтказилган тадқиқотда 0 (жуда коррупциялашган) дан 100 (жуда тоза) гача бўлган шкала бўйича баҳоланди. 

Ўзбекистон ушбу рўйхатда 33 балл билан 121-ўринни эгаллаб, 2022 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 5 поғонага юқорилади. (2022 йилда 31 балл билан 126-ўрин). 

Марказий Осиё давлатлари орасидан фақат Қозоғистон биздан яхши натижани қайд этган: 

Қозоғистон — 39 балл билан 93-ўрин; 

Қирғизистон — 26 балл билан 141-ўрин; 

Тожикистон — 20 балл билан 162-ўрин; 

Туркманистон — 18 балл билан 170-ўрин. 

Умуман олганда, дунё мамлакатларининг учдан икки қисмидан кўпроғи 50 балдан паст балл тўплайди, бу эса уларда жиддий коррупция муаммолари борлигини кўрсатади. Энг қизиғи ҳеч бир давлатга 100 баллик баҳо берилмаган. 

Жаҳон бўйича коррупциядан тоза 5 мамлакат: 

1-ўрин – Дания 90 балл; 

2-ўрин — Финляндия 87 балл; 

3-ўрин — Янги Зеландия 85 балл; 

4-ўрин — Норвегия 84 балл; 

5-ўрин — Сингапур 83 балл. 
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар