РУС ЁШЛАРИНИНГ РОСТ ИҚРОРИ

26.01.2024 07:46

Аслида Ўзбекистон халқига берилган ҳақиқий эътироф шу бўлади.

Россиянинг ТНТ телеканали «Выжить в Самарканде» телемусобақасини Самарқандда тасвирга олди. Шоу бошловчиси мусобақа иштирокчиларидан Ўзбекистон ҳақидаги тассуротларини сўраганда россиялик меҳмонлар томонидан ҳақиқий эътирофлар айтилди.

Бошловчи: 

- Ўзбекистон қанақа, Самарқанд қанақа, ўз фикрларингизни биз билан баҳам кўринг? 

Иштирокчилар:

- У ерга қайтишни жудаям хоҳлайман. Ҳалок бўлиш, яшаб қолиш, ҳаракат қилиш, қочиш, терлаш учун (мусобақа шартлари назарда тутилмоқда) эмас, балки шунчаки сайр қилиш ва гиддан маълумотларни эшитиш, овқатланиш учун. 

- Палов ейиш учун. 

- Ҳа, у ерда таомлар жудаям мазали. 

- Ва у ердаги одамлар жудаям яхши. 

Бошловчи: 

- Мана, кўриниб турибди, ким овқат еди, ким танишди...

Иштирокчилар:

- У ер ҳақиқатан ҳам жуда  меҳмондўст давлат. Мен албатта уйимни жудаям соғиндим, аммо у ерда ўзингни ўз уйингдагидек ҳис қиласан. 

Бошловчи: 

- Уёқдами?! 

Иштирокчилар:

- Ҳа, бу ҳақиқат. 

- Мен у ерда бўлдим ва жуда ҳайратландим. Мен бизни учратган ва биз учрашган  ҳаммага салом йўллашни хоҳлардим, сиз бизнинг жамоамиз учратган инсонларнинг энг яхшиларисиз.

Эслатма: Ўзбекистонни умрида бир марта кўрмаган сохта тарихчилар томонидан тошлар отилаётган бир даврда Ўзбекистонни ўз кўзи билан кўрган россиялик ёшларнинг дилидан чиққан сўзлар эди бу.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар