Сўровнома: Ўзбекистонда қайси соҳа ривожланмоқда?

14.01.2024 08:30

Давлат телеканаллари Ўзбекистонда турли соҳаларнинг ривожланаётгани ҳақида тинмай гапиради. Жамоатчилик наздида Ўзбекистонда қайси соҳа ривожланиб, қайси бири ривожланишдан ортда қолмоқда? Rost24.uz шу мавзуда сўровнома ўтказди.

Ўзбекистонда қайси соҳа яхши ривожланган деб ўйлайсиз?

- Бунақа соҳа Ўзбекистонда йўқ деб ўйлайман. 
- Ҳамма соҳа ривожланган, коррупция ҳам ривожланган...
- Билмадим тўғриси. 
- Менимча, сартарошлик бўлса керак. 
- ИТ яхши ривожланяпти деб ўйлайман. 
- Ривожланиб бораётган журналистлик ва айтиш ғалати туйилар, лекин, блогерлик ҳам. 
- Менимча, соғлиқни сақлаш бўлса керак. 
- Менинг фикримча, иқтисод ва ИТ
- Қурилиш соҳаси бўлса керак.

Бизнинг кейинги саволимиз, қайси соҳа ривожланишдан ортда қолгани ҳақида бўлди ва бу саволимизга ҳам турлича жавоблар олдик.

- Кўп бундай соҳа турлари, санаб ўтишга. Жуда кўп-да... 
- Таълим, мактаб таълими. 
- Тиббиёт. 
- Ривожланмаган соҳа, билмадим тўғриси. 
- Мактаб таълими умуман ривожланмаяпти. 
- Умуман рувожланмаган соҳа йўқ менимча, лекин, секин ривожланаётган соҳа тиббиёт.  У жуда машҳур соҳа бўлса ҳам, суперконтракт билан кириб кетадиганлар ҳисобига шифокорликнинг ҳурмати тушиб бормоқда. 
- Матбуот бўлса керак. 
- Тикувчилик ва дизайнерлик. 
- Ободонлаштиш ишлари умуман ривожланмаган...

Саволларни бериш жараёнида одамлар ҳатто, булар ҳақида  умуман ўйлаб кўрмаган эканман, тўғриси, соҳаларнинг иш фаолиятига ҳам қизиқмаган эканман, деган жавобларни ҳам олдик.

Сизнингча, Ўзбекистонда қайси соҳа ривожланиб, қайси соҳа ривожланишдан ортда қолмоқда?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар