Ҳукуматнинг “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (684-сон, 26.12.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” тизими жорий этилади. Бунда:
— тадбиркорларга ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, “тайёр бизнес” шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;
— ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.
Шунингдек, дастур доирасида танлов ғолибларига хорижий валютада йиллик 4 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан бир лойиҳа қийматининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кредитлар ажратилади.
Бунда ушбу кредитлар бўйича тижорат банкларининг маржаси хорижий валютада 2 фоиз ва миллий валютада 4 фоизни ташкил этиши айтилмоқда.
Йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлов асосида танлашнинг асосий мезонлари:
— лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;
— ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;
— ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналари янги (янги авлодга мансуб) бўлиши керак.
Дастур доирасида танлов ғолибларига хорижий валютада йиллик 4 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан бир лойиҳа қийматининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кредитлар ажратилиши белгиланган.