Электр энергияси ишлаб чиқариш кўпаймоқда, муаммочи?

23.12.2023 07:41

ГЭСларда электр энергияси белгиланган миқдордан 400 МВт ошиғи билан ишлаб чиқарилаётгани айтилди. Бу эса МДҲ давлатлари бўйича таққослаганда ҳам энг юқори кўрсаткич экан. Лекин, нега бу борада ўтган йил ёки ундан олдинги йилга нисбатан ўзгаришлар сезилмаяпти?

Rost24.uz журналистининг ушбу саволига "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаев қуйидагича жавоб берди:

“2022 йил жамиятимиз томонидан 5 млрд 200 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилган эди. Лекин шунга қарамасдан, 6 млрд 484 МВт электр энергияси ишлаб чиқардик, яъни бу  режадан кўпроқ дегани. Бу йил ҳам ҳар йилги кўрсаткичга нисбатан 6 фоиз ортиғи билан бажарамиз. Кейинги йилларда ҳам бу йилдан йилга  бу ўсиб боради ва натижасини кўрсатади”,  деди Ф.Нуруллаев.

Маъсулларнинг сўзларига кўра, электр энергияси ишлаб чиқариш борасида қўйилган талаб ортиғи билан бажарилмоқда, аммо негадир электр энергияси билан боғлиқ муаммолар камайиши сезилмаяпти?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар