Туман ҳокими ўтказган рейд бўйича депутат сўрови юборилди

28.11.2023 09:20

Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида бир гуруҳ ҳокимият вакиллари туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва ошхоналар фаолиятини рейд шаклида текширгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу аксарият фаоллар, хусусан, тадбиркорлар эътирозларига сабаб бўлди. 

Маълум бўлишича, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП партияси фракцияси аъзоси депутат Ш. Шарафутдинов ҳолатга аниқлик киритиш ва масъуллар ҳаракатига қонуний баҳо берилишини сўраб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига депутат сўрови юборилган.


Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар белгиланган тартибга қатъий риоя қилган ҳолда, назорат қилувчи органнинг қарорига биноан ваколатли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилиши лозим.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар