Афғонистон сувни назорат қилса, қўшнилар сувсиз қолади – "Толибон" расмийси

07.11.2023 08:46

“Афғонистон сувни назорат қилса, қўшнилар сувсиз қолади”, – деди "Толибон" энергетика ва сув вазири маслаҳатчиси Фаруқ Аъзам. Бу сўзлар Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига бағишланган анжуманида  айтилган.

Шунингдек, вазир маслаҳатчиси Афғонистонда сув етарли эканлигини агар у назоратга олинса, қўшни давлатлар унга муҳтож бўлишини таъкидлаб, хусусий секторга сув хўжалигида ишлашга рухсат беришни сўраган.

Сўнгги йилларда Афғонистоннинг сув тўғонларини қуриши ён-атрофидаги қўшниларда, шу жумладан Энронда ҳам хавотир ва  норозиликларни уйғотмоқда. Эрон "Толибон"ни Ҳилманд дарёси суви тақсимотини чеклаганликда айблаб, Афғонистонда қурилган "Кажаки" тўғони сувининг Эронга киришга тўсқинлик қилаётганини билдирган. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён яқинда Теҳронда Толибон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародор билан учрашувида сув муаммосининг нозиклиги ва одамлар ҳаётига бевосита боғлиқ эканлигини билдирган. Бу борада Афғонистон ҳукумати Эроннинг сув бўйича халқаро ҳуқуқларини таъминлашга эътибор қаратиши лозимлгини ҳам таъкидлаб ўтган.

"Қўштепа" канали ҳам Амударёнинг сув ресурсларини бошқаришда йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Толибон Афғонистон шимолида амалга оширилаётган "Қўштепа" каналининг бир қисми ишга туширилганлигини маълум қилган эди. Марказий Осиё давлатлари эса ушбу лойиҳадан хавотирда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам "Толибон" томонидан "Қўштепа" канали қурилиши нафақат Ўзбекистон ҳаттоки, бутун Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин, деган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар