Иккита вилоятда совуқ сув нархи оширилади

03.11.2023 09:29

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 15-16 ноябрдан совуқ сув ва канализация хизматлари нархи ошади. Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” маълум қилди.

Хабарга кўра, 16 ноябрдан Самарқанд шаҳрида совуқ сув учун янги тарифлар кучга киради:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 2500 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометр учун 5700 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри учун 5700 сўм.

Канализация хизматлари учун тарифлар:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 1600 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 куб метри учун 4300 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 куб метри учун 4300 сўм.

Шунингдек, Фарғона вилоятида эса 15 ноябрдан совуқ сув учун янги тарифлар кучга киради:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 1900 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометри учун 2991 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри учун 2991 сўм.

Канализация хизматлари:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 450 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометри учун 777 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри 777 сўм.

«Тарифларнинг ошиши ходимларнинг иш ҳақи ва солиқ тўловлари, электр энергияси учун тўловлар, кредитларни қайтариш ҳамда тизимни таъмирлаш ва модернизация қилиш учун маблағга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ», — дейилади "Ўзсувтаъминот" хабарида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар