“ЎзЛиДеП” депутати Дониёр Ғаниев автобусдан фойдаланишни аҳоли учун бепул қилиш ва шу орқали жамоат транспортидан фойдаланишни рағбатлантириш таклифини берди. Депутатнинг ушбу таклифини амалда татбиқ этса бўладими?
Rost24.uz мухбири Транспорт тизимини ривожлантириш лойиҳаси раҳбариятидан бу борада муносабат билдиришини сўради.
«Жамоат транспортини бепул қилиш масаласи жаҳон тажрибасида баъзи шаҳарларда амалиётда қўлланилган. Лекин бир нарсани ҳисобга олиш керак, ҳеч нарса бепул бўлмайди. Бепул бўлган маҳсулот ёки хизматга кимдир пул тўлаши керак, барибир. Шундан келиб чиққан ҳолда, бепул бўлган транспорт хизмати шаҳар ёки ундаги солиқ тўловчилари бўйнига юкланади. Бундай ҳолатларда солиқ юки, шаҳарда қилиниши керак бўлган харажатлар бошқа Дунёдаги энг арзон транспорт Ўзбекистонда — расмий мутасаддитомонга йўналтирилади.
Аслида, Ўзбекистон, хусусан, Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти тарифлари жамоат транспорт тизимига эга 100 та мамлакат орасида қимматлиги бўйича 98-ўринда туради. Бу дегани, энг арзон тариф Ўзбекистонда. Ундан кейинги давлатлар: Сурия ва Лихтенштейнда текин. Шунинг учун ҳам бу таклифни, яъни бюджетга қўшимча юкламани кўпайтиришни ноўрин деб ҳисоблайман», — дея жавоб берди Транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси раҳбари Мурод Обидов.