Вазирлар жамоатчиликдан нега қўрқади?

16.10.2023 09:09

Ўзбекистонда вазирлар Конституцияда белгилаб қўйилган вазифасига кўра, ҳар йили Сенат олдида ҳисобот беради. Лекин жамоатчилик вакиллари ва журналистлар олдида йилига бир марта бўлса ҳам чиқиш қилмайди. Чунки журналистлар уларга кўп савол бериб юбориши мумкинми, депутатлар эса йўқ?

Жорий 2023 йил ҳам ўз ниҳоясига етиш арафасида. Ижро этувчи ҳокимият ҳисобланмиш вазирликлар ва уларнинг раҳбарлари 10 ой давомида қилинган ишлар юзасидан жамоатчиликка қачон ва қандай ҳисобот берди?

Бу йил 22 вазирнинг фақат 3 таси: Адлия, Энергетика ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари раҳбарлари жамоатчилик вакиллари ва журналистлар билан матбуот анжумани ташкил этди, холос.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ОАВ вакиллари билан “чуқурлашмаслик” ҳақида ёпиқ суҳбат ўтказганини ҳисобга олмаганда ва Сув хўжалиги вазирлигининг "Қўштепа" канали бўйича жамоатчиликка ҳисобот беришга мажбур бўлганини инобатга олмаганда, қолган 17 та вазирлик раҳбарлари жамоатчилик олдида ҳисоб бермади.

Умуман олганда, вазирларнинг оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилиши 2016 йилга келибгина бошланган.

Ўзбекистон ҳукумат аъзолари орасида биринчилардан Азиз Абдуҳакимов  ОАВ билан мулоқот ўрнатган вазир ҳисобланади.

Шундан сўнг, йилдан йилга вазирлар иштирокидаги матбуот анжумани ва брифинглар кўпая бошлаганди. Лекин 2023 йилда вазирлар иштирокида ташкил этилган учрашув ва мулоқотлар сонига қараб, жамоатчиликка нисбатан “ёпиқлик сиёсати” яна қайтадими, деган хавотирлар уйғонмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар