Тил сиёсатидаги кураш: Ўзбек жамияти қай бирини танлайди, инглизми ёки рус тили?

09.02.2021 12:19

Шерзод Шерматов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг махсус лойиҳаси ёрдами билан Ўзбекистондаги ўқитувчиларнинг инглиз тили бўйича малакасини оширмоқчи.

Бугун, Тошкент шаҳридаги 295-мактабида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазир ва АҚШ давлатининг Ўзбекистондаги элчиси 295-мактабнинг инглиз тили дарсларида ҳам қатнашди. Дениел Розенблюм инглиз тили дарсига кириб ўқувчиларга саволлар билан юзланди. У ўқувчиларга Алишер Навоий ҳақида гапириб, уй кутубхонасида Навоий Хамсасининг «Фарҳод ва Ширин» асарини инглиз тилидаги таржимасини сақлашини ва мутолаа қилиб туришини айтди.

АҚШ элчисининг rost24.uz ахборот сайти мухбирига айтишича, айни дамда Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчиларини АҚШда малака олиб қайтишига имкон берувчи лойиҳа мавжуд. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 50 нафар ўқитувчилар АҚШда инглиз тилини ўргатиш бўйича малака ошириб қайтади.

Ўзбекистонда тўлиқ инглиз тилида дарс ўтилувчи мактаб очиладими?

Шерзод Шерматовнинг rost24.uz ахборот сайти мухбирига айтишича, Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар инглиз тили ўқитувчилари 14 та вилоятдаги малака ошириш институтларига бориб ўқитувчиларга дарс ўтади.

«Инглиз тили ўқитувчиларининг етишмовчилиги катта масала. Янаям қийини мавжуд инглиз тили ўқитувчиларимизнинг билим даражаси ҳам қониқарли эмас. Тўлиқ инглиз тилида дарс ўтувчи мактаб ташкил этишга эрта, аммо STEAM дарсларини инглиз тилида жорий қилишни режалаштирганмиз. Асосан эътиборни чекка ҳудудларга, вилоятларга қаратмоқчимиз. Тошкентда малака ошириш институти ва телевидение орқали инглиз тили ўргатилади», дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов

Ўқилмаган ғазал...

Тадбир доирасида АҚШ элчиси Даниел Розенблюм буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб тадбир иштирокчиларига Навоий ғазалидан парча айтиб берди. Халқ таълими Шерзод Шерматовдан ҳам журналистлар Навоий ғазалини ўқиб беришни сўрашди, аммо у байт челленжида қатнашганини айтиб, ғазал ўқиб беришдан бош тортди.

Рус тилими ёки инглиз?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерацияси маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган меморандумни имзолаган эди. Меморандумга кўра 32 нафар рус методистлари маҳаллий мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражасини назорат қилиш учун Ўзбекистонга келган. Жорий йилнинг бошларида Ўзбекистонга яна 100 нафар россиялик мутахассис келди. Шунингдек, Ўзбекистонга йўналтирилган мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпайиб боради.

Инглизми ёки рус тили? Қай бирининг географияси ва имкониятлари нисбатан кенг? Ўзбекистон мактабларида қайси тилни ўргатсак ўқувчилар олдида кўпроқ эшиклар очилади? Вазир Шерзод Шерматовнинг айтишича, инглиз тилини мукаммал билиш фарзандларимиз келажагининг муваффақият гаровидир.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
14
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.02.2021 18:52
Qo'shilaman! Ingliz tilini rivojlantirib rus tilidanvoz kechish kerak. Shundagina o'risparastlikdan qutilamiz.
11.02.2021 23:11
Ассалому алайкум! Тугри инглиз тилини билса фарзандларимиз чет элга чикса ,укиса имконият эшиклари очик улар учун. Лекин рус тилини хам албатта урганиш керак! Энг ноёб илмий асарлар,том том китобларни рус тилида бемалол укиса булади.
11.02.2021 08:38
Аввал рус тилини ўрганиш керак, кейин бошқа тилларга ўтса бўлади.
10.02.2021 23:10
Хар.иккаласи.хам кирак
10.02.2021 23:10
Хар.иккаласи.хам кирак
10.02.2021 16:34
Rus tiliga nisbatan Ingliz tilini òrganish foydaliroq deb xisoblayman sababi ingliz tili dunyo tiliga aylanib bòldi!!! Rus tilida bor yòģi sobiq ittfoq davlatlari foydalanishadi!!!
10.02.2021 15:54
Иккала тил хам керак-, 1сабаб: кимннингдир имкони Ангиля ва Америка давлатига бориб, укиш ëки ишлашга имкони етар, 2 сабаб :кимдидир Россия ëки СНГ давлатларида укиш ëки ишлашга имкони бор
10.02.2021 15:07
4 qatorlik ruboiy ham aytolmadizmi, Shermatov. Uyat-e. Chellenjiz ham bor bo‘lsin. Bu "bilmayman" degan so‘zning sinonimi bo‘lganligini amerikaliklar allaqachon tushunishdi. O‘zbek tili dars soatlarini qisqartirganligizni aytib maqtangan hamdirsiz. Afsus.
10.02.2021 11:59
Иккала тилни ҳам ўрганишлари керак! Ўқувчининг ўзлаштириш қобилият қайсинисига устун бўлса, шу тамон йўналтирилди керак! Географик жиҳатлар, аҳолининг молиявий-иқтисодий имкониятлари, МДҲ доирасида миллатлараро маданий-иқтисодий мулоқотларни ҳисобга олсак, албатта рус тилини ўрганиш керак! Ўзбекистон аҳолисининг ярими рус тилини тушинади ва фикрини билдира олади! Инглиз тилини биладиганлар 1% ни ҳам ташкил қилмайди! ИМХО.
10.02.2021 10:28
ЕАЭС га кираетганлигимиз муносабати билан биринчи навбатда рус тилини урганишимиз керак. Бунинг учун ешларни Россия ВУЗларига укишга юбориш максадга мувофик булади.
10.02.2021 10:18
Ха.Албатта инглиз тилини фарзандларимиз мукаммал урганиши керак.
10.02.2021 09:22
Рус тилини ургатиш керак .Дунеда биронта инглиз тилида укиган яхши инсон чикмаган.Шу кунгача дуне халкларини манфаати учун Ким Нима килган булса рус тилида сузлашувчилар булган .Инглиз тилида укиганлар факат алгов далгов канакадир кммматли когозлар еки бировни алдаб бойиб кетишни урганади.Масалан Шерматов.
10.02.2021 08:27
O'zbek tili chetga chiqib qolmasmikan
10.02.2021 01:37
Ингилиз тили ёки Рус тилини ўргатишга қаршилигимиз йўқ, лекин маънавий баркамол авлод тарбиялашимиз учун, аждодларимиз ўрганган ва кўплаб асарлар яратилган, иккинчи ренесанс тили бўлган араб тилига ҳам кенг йўл очилса яхши бўларди. Учинчи ренесансга пойдевор, авваламбор, биринчи ва иккинчи ренесансда яратилган китобларни ўзлаштириш орқали бўлади. Ҳеч бўлмаганда 1200 йилга яқин фойдаланган эски ўзбек ёзувимизни ўргатишга эътибор қаратиш лозим.