Судьяликка талабгорларнинг 8 нафари иншо синовларида "0" балл олди

31.08.2023 13:17

Тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган мазкур ҳолатга Судьялар олий кенгаши муносабат билдирди.

Аввалроқ, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактабига кириш имтиҳонлари натижаси эълон қилинганди. Натижаларга кўра, кириш синовларининг иншо босқичида айрим талабгорлар “0” (ноль) балл олган.

Судьялар олий кенгашининг тушунтиришича, улар кўпчилик урғу бераётганидек, судьяликка номзод эмас, балки талабгорлардир.

Яъни, талабгорнинг “судьяликка номзод” бўлиши учун:

1. Кириш синовларидан муваффақиятли ўтиб, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчиси бўлиши;

2. Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини муваффақиятли битириши шарт (таҳсил давомийлиги 1 йил).

Шу босқичлардан ўтган мутахассисгина, “судьяликка номзод” бўлиши мумкин. Бироқ шунда ҳам судьялик лавозими кафолатланмайди.

«Бахтга қарши, кириш синовларининг айни шу босқичида 8 нафар талабгорга (уларнинг бир нафари иншо дафтарини топширмай, ўзи билан олиб кетган), жорий тартибларга риоя қилмагани учун, “0” балл қўйилди. Алқисса, мазкур балл уларнинг билим-салоҳиятини акс эттирмайди, балки тартиб-қоидаларга риоя этилмаганининг аччиқ ҳосиласи, холос», — дейилади хабарда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар