Нима учун юқори лавозимларда ёш кадрларни кам кўрамиз?

16.08.2023 08:53

Юқори лавозимларни эгаллаб турган мансабдорларнинг аксариятини ёши катта ёки пенсия ёшидаги кадрлар ташкил қилади. Ёш кадрларни эса кўп ҳолларда учратмаймиз. Туризм вазирининг экологияга, Соғлиқни сақлаш вазирининг бошқа жойга ёки соғлиқни сақлаш вазирининг бошқа вазирликка вазир бўлганини кўрамиз. Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг кадрлар етказиб бериш масаласида оқсоқлик борми? Нима учун ёш кадрларни юқори лавозимларда кам кўрамиз?

Миллий матбуот марказида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Rost24.uz мухбири томонидан ушбу мазмунда савол берилди. Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов томонидан эса қуйдаги мазмунида, ҳисобот тарзида жавоб берилди: 

Илҳом Қурбонов
Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири 

— Олти ойликда 4 мингтага яқин 3 890 та танлов ғолиблари бўлса, шундан 1 388 тасининг 400 таси, яъни, 40 фоизини ёшлар ташкил қилади. Агентлик томонидан ҳар доим ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш бўйича ишларни амалга оширамиз. Агентликда "Истиқболли кадрлар селекцияси" бошқармаси бор. Бошқарма томонидан биринчидан, кўзга кўринган барча йирик ўша олий таълим муассасаларини битирувчи курслари билан режа асосида семинарлар ўтказилади. Иккинчидан, агентлик қошида Келажак лидерлари клублари ташкил қилинган. Ҳар йили ҳар бир ҳудуддан 50 тадан 100 тагача энг илғор ва энг фаол ёшларни саралаб оламиз ва ҳ.к…», — деди у.

Маълумот ўрнида, вакант лавозимлар бўйича энг кўп танловлар ҳоким ёрдамчилар, маҳалладаги ёшлар етакчилари тизимида эълон қилинган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
39
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар