Сенат маъқуллаган қонун лойиҳасини Президент рад этди

15.08.2023 10:22

Алишер Қодировга кўра, бунга қонунда кўзда тутилган жарималарнинг камлиги сабаб бўлиши мумкин.

"Дарахтни ноқонуний кесганлик учун АҚШда 100 минг, Францияда 150 минг, Саудияда 8 миллион АҚШ долларигача жарима белгиланган. Бизда бу ҳаракат учун 1000 АҚШ долларигача жарима кўзда тутилган қонун Президент томонидан рад этилди. Эътироз тўғри, қонунни қайта кўрамиз", деб ёзган Қодиров.

Президент қайтарган қонун лойиҳасини 3 май куни Сенат маъқуллаган бўлиб унда  дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун янги санкциялар кўзда тутилган. Ўзгартириш киритилган лойиҳада жарималар номигагина оширилиб қўйилган эди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунда ўсимликларга етказилган зарар учун фуқароларга Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (аввал 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдор шахслар учун эса, 15 бараваридан 20 бараваригача (аввал 10 бараваридан 15 бараваригача эди) жарима белгиланиши кўзда тутилган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар