Соғлиқни сақлаш вазири фақат бошқарма бошлиғининг ўринбосарларини бўшатди

08.08.2023 16:37

Ҳудудий бошлиқлар эса қолган жойидан ишни давом эттирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23 нафар раҳбар ходими ишдан бўшатилди ва 24 нафар раҳбар ходимига ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилишини ўтказди. Уни Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов олиб борди. 

Йиғилиш давомида вазир бир қанча раҳбар ходимларни ишдан олди, бир қанча ходимларга эса интизомий жазо чораси кўрилди. 

Лавозимидан олинган ходимлар:

Фарғона вилояти ССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари;

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Хива туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосарлари;

Риштон, Учкўприк, Ўзбекистон туман ва Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосари;

Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали раҳбари;

Хоразм вилояти Тез тиббий ёрдам маркази директори, РШТИЁМ Хоразм филиали директорининг 2 нафар ўринбосари;

Қўштепа, Данғара ва Учқўрғон туманлари тиббиёт бирлашмалари туғруқ бўлими мудирлари;

Хоразм вилояти бош гинекологи;

Хоразм Перинатал маркази директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институтнинг ректори ва 5 нафар раҳбар ходими ишдан бўшатилди.


Ҳайфсан олган ходимлар:

Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоят ССБ бошлиқларига;

Қорақалпоғистон Республикаси ССВнинг биринчи ўринбосари, Сирдарё, Навоий, Жиззах, Хоразм, Тошкент, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ССБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига;

Республика тез тиббий ёрдам маркази раҳбарига;

Республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё ва Сирдарё вилояти филиали раҳбарларига;

Ғузор ва Қува туман тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ССВнинг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосарига;

Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосарларига
ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ССБ бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига ҳамда Янги Наманган, Янгиқўрғон ва Чуст туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқларига ўртача ойлик иш хақининг 30 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар