Экопартия илк бор номига мос иш юритишга уриниб кўрмоқда

28.07.2023 13:34

Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудида қурилиши режалаштирилган халқаро автомобиль йўли лойиҳаси учун 70 мингга яқин дарахт кесилиши ижтимоий тармоқларда каттагина резонанс берди.

Тасдиқланган расмий маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти ҳудудида 21,8 мингта, Бухорода 28,9 мингта, яъни қарийб 51 мингдан кўп дарахтнинг кесилиши режалаштирилган экан.

Журналист ва блогерлар томонидан кўтарилган мазкур дарахткушлик Ўзбекистон Экологик партиясини ҳам фикрлашга ва жойидан қўзғалишга мажбур қилди. Аниқроғи, Экопартиямиз ўзининг асосий функцияси нимадан иборат эканлигини илк бор ёдга олиб, мазкур дарахткушликка нисбатан муносабат билдирибди.

Ўзбекистон Экологик партияси мавжуд ҳолатни тўла ўрганиб чиқиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, олим ва мутахассиларни жалб қилган ҳолда ҳудудга жўнаб кетишди.

Биз ўрганиш натижалари бўйича жамоатчилигимизни ҳамда экофаолларимизни албатта хабардор қиламиз. Дарахтларни сақлаб қолиш, атроф-муҳитимизга хавф соладиган барча ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича давлат органларига ўз таклифларимизни берамиз ва назоратимизга оламиз”, – дейилади Экопартия муносабатида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар