“Хориждан кўмир импорт қилишимизга сабаб – кўп энергия истеъмол қиляпмиз” – "Ўзбеккўмир" АЖ

28.07.2023 12:38

Маълумотларга кўра, Иссиқлик электр станцияларида электр ишлаб чиқариш учун Қозоғистон кўмиридан фойдаланилар экан. Бу Ўзбекистон кўмири сифатсизлигидан далолатми ёки импорт кўмирни ишлатишининг бошқа сабаби борми? 

Rost24.uz мухбирининг ушбу саволига "Ўзбеккўмир" АЖ  бош геологи Эркин Жўраев жавоб берди: 

«Ҳозирги кунда электр энергиясига бўлган талаб ортган. Дейлик, 5 йил аввал бир хонадонда 1 та телевизор, 1 та музлаткич электр манбаига уланган бўлса ҳозирги кунда бир хонадоннинг ўзида “аристон”, кондиционер, телевизор, музлаткич доимий ишлаб туради. Бундан ташқари, чангюткич, кир ювиш машинаси, соч қуриткич каби буюмлардан тез-тез фойдаланилади. Шундай қилиб электр энергиясига талаб ва эҳтиёж сўнгги йилларда ортиб кетди. Бизнинг энергия ресурсимиз бундай талабни қоплай олмаяпти. Шунинг учун биз хориждан кўмир импорт қилишга мажбур бўляпмиз. Яқин йилларда янги кўмир конлари очилиш арафасида. Ҳозир Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 14 та кўмир конида дастлабки баҳолаш ишларини олиб боряпти. 3 та кўмир конида эса 2023 йилда қазиш ишлари бошланди, уларга бу йил ҳисобидан тадбиркорлик субектларига кўмир етказиб бериш мажбурияти юклатилган. Агар 14 та кўмир кони ишга туширилса импортга эҳтиёжимиз қолмайди, ички бозорни кўмир билан таъминлаб, чет мамлакатларга экспортни ҳам йўлга қўямиз», – деди "Ўзбеккўмир" АЖ бош геологи Эркин Жўраев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар