Сайлов участкасида хизмат қилганларга қанча компенсация тўланади?

10.07.2023 12:22

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 99-моддасига асосан, Марказий сайлов комиссияси вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ ва участка сайлов комиссиялари Давлат бюджетидан молиялаштирилади.

Сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади.

Сайлов Кодексидаги мазкур қоидага асосан, бугун, 2023 йил 9 июлда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президентлигига сайлов кунида хизмат қиладиган фуқароларга ҳам бир марталик компенсация тўланади.

Компенсация миқдори эса сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қуйидаги суммада ҳисобланган:

Сайлов округи раиси – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари (1 960 000 сўм), округ раиси ўринбосари котиби – 1,5 баравар  (1 470 009 сўм), округ аъзоси – 1 баравар (980 000 сўм).

Сайлов участкаси раиси – 1,2 баравар (1 176 000 сўм), 
раис ўринбосари – 1 баравар (980 000 сўм), 
участка аъзоси – 0,7 баравар (686 000 сўм).

Маълумот учун, Ўзбекистон бўйича жами 14 сайлов оркруги ташкил этилган бўлиб, уларнинг 266 нафар иборат шахсий таркиби тасдиқланган. Шунга кўра, оркруги сайлов комиссиялари томонидан 10 минг 784 та сайлов учаскаси ташкил этилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар