“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Rost24.uz мухбирининг "Шаҳарлар ҳудудида тезлик 1 апрелдан бошлаб 60 км.соатга туширилиши белгиланган эди. Аммо баъзи жойларда ҳали ҳам 70 тезлик белгилари турибди. Ҳайдовчилар бунда қайси белгига амал қилиши керак? Бундан ташқари, мисол учун, носоз йўл сабаб жабр кўрган ҳайдовчиларнинг зарари қоплаб бериладими?" мазмунидаги саволига Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев жавоб берди:
"Йўл белгиларини қўйиш Ички ишлар ходимларининг вазифаси ҳисобланади. Улар матбуот анжуманига кела олмади, саволингизни албатта етказиб қўямиз. Аммо ҳақиқатдан баъзи жойларда эски тартибдаги йўл белгилари ҳали ҳам бор.
Йўл носозлиги сабаб зарар кўрган ҳайдовчилар компенсация ундириши амалиётда бор. Ўзим ҳам гувоҳи бўлганман. Бунда қайси ташкилот йўлни таъмирлашда хато ва камчиликларга йўл қўйган бўлса, ўша ташкилот ҳисобидан компенсация тўлаб берилади", – деди Фурқат Тожиев.