Давлат байроғидан номақбул жойларда фойдаланиш тақиқланмоқда

10.06.2023 19:59

«Давлат байроғи тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қонун билан, қуйдаги ҳолларда Давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик қилишга йўл қўйилмайди: 

— Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланишга;

— Давлат байроғидан бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланишга, бундан жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида фойдаланиш мустасно;

— Давлат байроғини столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшашга ёки тасвирлашга ва ундан қоплама сифатида фойдаланишга, шунингдек ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшашга ёки тасвирлашга;

— Давлат байроғидан кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, шунингдек буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланишга;

— Давлат байроғининг тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда туширишга;

— Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар