Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўзгаргани дарҳол билинди – гапиришни бошлади

02.06.2023 08:56

Ҳаттоки, Ўзбекистонга тааллуқли бўлган ташқи сиёсатда сукут сақлаб келган ТИВ олисдаги сиёсий жараёнларга ҳам муносабат билдирмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Ахрор Бурхонов ўзининг файсбук саҳифасида Корея ярим оролидаги воқеаларга вазирлик номидан расмий баёнот билдирган.

Уч тилда – ўзбек, инглиз ва рус тилида ёзилган баёнотда шундай дейилади:

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 31-май куни Шимолий Корея томонидан ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдиради. Ушбу ҳолат Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортилиши тарафдоримиз.

Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлайди”, – дейилади ТИВ баёнотида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
28
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар