Ўзбекистонда қайси соҳада коррупция кўпроқ?

30.05.2023 09:49

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари кўпайдими ёки камайдими? Қайси соҳада коррупция кўпроқ? Rost24.uz ушбу саволлар билан жамоатчиликка мурожаат қилди.

Мамлакатимизда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйишга қаратилган ҳаракатлар бўлмоқда. Хўш, бу ҳаракатлар қанчалик даражада самара беряпти? Қайси соҳаларда коррупция ҳолатлари кўпроқ учрайди? Шу саволлар билан фуқароларга юзландик.

Саволларимизга жавоб қайтарган кўпчилик аҳолининг фикри бир-бирига ўхшаш:
— Кўпроқ давлат ишида ишлайдиган, масалан ҳокимият бўлиши мумкин.
Органларда бўлса керак.
— Гапириб бўлмайди-ку ака, бунақа соҳада.
— Ҳамма соҳада бор. Коррупция бўлмаса ҳозир ҳаёт бўлмайди-ку.
— Коррупция таълим соҳасида кўпроқ.
Энергетика соҳасида.
— Ҳозир кўпроқ спорт соҳасида, яъни футбол соҳасида коррупция бор деб ўйлайман, энди ислоҳатлар бўляпти, Худо хоҳласа...
— Кўпроқ шу ишга кириш, шунга ўхшаш ҳолатларда.
Докторларда

— Ўзбекистонда кўп соҳада бунга гувоҳ бўляпмиз. Айниқса олий таълимда. Ҳатто мактабгача таълимда ҳам бу нарсаларни гувоҳи бўлиб келяпмиз. Масалан, нима учун олий таълимда ўқишни тугатади-ю, Ўзбекистонда яхши ишга жойлашмасдан, яхши ҳаёт излаб бошқа жойга кетади? Буниям таг замирида аслида коррупция ётади. Менинг фикрим шу. Бугунги кунда коррупция барча соҳани қамраб оляпти. Кейин, коррупцияга йўл қўйган, коррупцияга сабабчи бўлган жамият қатламиниям яхшигина жазолаш керак. Нимага Хитой бугунги кунда жуда яхши ривожланяпти? Сабаби Хитойда коррупционерларнинг қўли чопилади. Бизда эса йўқ.
— Давлатимиздан шуни ўтиниб сўрардикки, коррупцияга қарши кескин курашиш керак. Мана шу кескинлик йўқ бизнинг давлатимизда. 
— Мен оддий сартарошман. Бизда, сартарошхонада коррупция йўқ. Шунинг учун билмайман.
— Орган соҳасида. Ҳамма соҳада коррупция.
— Ҳозирда менимча қурилишда коррупция кўпроқ бўлса керак.

— Ҳамма соҳада. Қаерга борсангиз ҳаммаёқ коррупция. 
— Коррупциями? Докторларда бор.
— Йўқ, айтолмайман.
— Қайси соҳада? Судья, прокурор, солиқ. Тўлиқ ҳамма жойда коррупция, қайси кабинетга кирсангиз ўша жойда коррупция, порасиз иш битмайди. Ўзбекистон-ку!
—  Кўпроқ терговда. Қийин. Жуда қийин. Ҳақиқат йўқ. Ҳақиқат йўқ.

—  Ер сотиш, ҳокимият билан боғлиқ соҳаларнинг ҳаммасида коррупция. Шу соҳаларда. Қаерда пул ўйнайдиган бўлса, ўша ерда коррупция.
— Билмасам. Ҳамма соҳада.
— Қайси ойлиги кўпроқ соҳаларга ишга кирмоқчи бўлсангиз, ўша ерда коррупция кўпроқ учрайди. 
Тиббиётда бўлиши керак. Пул берсангиз қарайди, пул бермасангиз қарамайди.
— Йўқ шекилли ҳозир, коррупция.
Вазирликларда энг кўп. Энг катта жойда.
— Пул беришади, кейин улар жазосиз қолади. Шунинг учун ҳамма шундай ишлайди.
— “Медицина” соҳасида.
— Коррупция менимча йўқ бизда.
— Билмадим, мен лекин ҳеч кимга ҳеч қачон пул бермайман.
— Менимча тиббиёт соҳасида.
— Биттасини айтолмайман, ҳамма соҳада бор.
— Ишга киришда бўлса керак. 

Йилдан йилга коррупция ҳолатлари кўпаймоқдами ёки камаймоқдами? Ушбу саволга юртдошларимизнинг деярли ҳаммаси коррупция йидан йилга ошиб бораётганини таъкидлашди.
— Менимча ҳеч қанақа ўзгариш бўлмаяпти.
— Болалаб кетяпти-ку бу.
— Энди ҳали камайганини билмаяпмиз.
— Кўпайса кўпайяпти, озаяётгани йўқ.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар