Беларус раҳбари Қозоғистонни Россия Федерациясига қўшилишга таклиф қилди. Бу таклифга Тоқаевнинг жавоб видеоси эълон қилинди
Яқинда, Александр Лукашенко ўз интервьюсида шундай деди:
— Агар кимдир хавотирда бўлса, мен Тоқаевни хавотирда деб ўйламайман, аммо Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ҳам Россия Федерацияси билан худди биз каби яқин муносабатларга эга бўлиши мумкин. Бунинг йўли жуда оддий. Беларусь ва Россия ўртасида тузилган иттифоққа қўшилиш керак, вассалом: шунда ҳаммамизда ядровий қурол бўлади.
Беларусь раҳбарининг ушбу таклифига Тоқаевнинг жавоб видеоси эълон қилинди. Унда Тоқаев буни “ҳазил” дея баҳолаган:
— Яқинда, Александр Лукашенко Қозоғистонни иттифоқ давлатига қўшилиш таклифини билдирди. Унинг бу ҳазилини тўғри тушундим. Менимча, бунга ҳожат йўқ, чунки бошқа интеграцион бирлашмалар ҳам бор, биринчи навбатда, Евроосиё иқтисодий иттифоқини айтиш мумкин.
Ядро қуроли бизга керак эмас, чунки биз Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ва Ядро қуроли синовларини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қўшилганмиз. Биз ушбу халқаро ҳужжатлардаги мажбуриятларга содиқ қоламиз», — деди Қозоғистон Президенти.