Эрон ва Афғонистон чегарасидаги вазият оғирлашмоқда

28.05.2023 12:58

Икки давлат ўртасидаги зиддият сув бўйича кескинлик фонида содир бўлди.

Толибон вакили ва Эрон давлат матбуотига таяниб, Reutersʼнинг ёзишича, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чегара пости яқинида содир бўлган отишмада икки эронлик чегарачи ва бир Толибон жангчиси ҳалок бўлган.

Sputnikʼнинг бироз олдин берган хабарида Эрон тарафдан бир нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ва икки чегарачи жароҳат олгани расман тасдиқланган. Толибон томони эса, 10 кишигача яраланган, 2 нафар ўлдирилганларнинг суратини эълон қилди.

Икки давлат ўртасидаги тўқнашувлар — Толибон мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб ва АҚШ Марказий қўмондонлиги расмийлари ўртасидаги учрашув Бағромда махфий тарзда ўтказилгандан сўнг содир бўлгани айтилмоқда.

Маълум сабабга тўхталадиган бўлсак, икки давлат ўртасидаги зиддият сув бўйича кескинлик фонида содир бўлди.

Эрон Толибонни Ҳилманд дарёсидан Эроннинг қуриб қолган шарқий ҳудудларига сув оқимини чеклаб, 1973 йилда тузилган шартномани бузганликда айблади, бу айбловни Толибон рад этди.

  • «Бугун Нимроз вилоятида Эрон чегара кучлари Афғонистон томон ўт очди, бу эса қарши жавоб билан кутиб олинди», — деди Толибон бошқарувидаги Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такор.

Шанба куни Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлиги “икки эронлик чегарачи ҳалок бўлганини ва икки нафар Эрон фуқароси яраланганини" маълум қилган.

«Тўқнашувдан сўнг Эрон ҳукумати кейинги огоҳлантиришгача тўқнашув жойини эмас, йирик савдо ўтиш жойи бўлган Милак – Заранж чегара постини ёпиб қўйди», дейилади IRNA ахборот агентлиги хабарида. 
Толибон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Энаятуллоҳ Ховаразмий айтишича, бугун яна Нимроз вилояти Конг туманининг чегара ҳудудларида Эрон аскарлари томонидан отишма юз бергач можаро бошланган.

  • «Афғонистон Ислом Амирлиги ҳар қандай муаммо учун мулоқот ва музокараларни оқилона йўл деб билади. Уруш ва салбий ҳаракатлар учун баҳона топиш томонлардан ҳеч бирининг манфаатига тўғри келмайди», — деди Толибон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Май ойи бошида Эрон президенти Иброҳим Раиси Толибонни Эроннинг 1973 йилги шартномага кўра, сувга бўлган ҳуқуқларини менсимаслик ҳақида огоҳлантирган эди. Толибон эса Раиси томонидан тахмин қилинган таҳдидни рад этган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар