“хазна” иловаси нафақат тўловларни осон ва комиссиясиз амалга оширишингизда, балки ижтимоий ва давлат хизматларидан онлайн шаклда фойдаланиб вақтингизни тежашингизда ҳам сизга ёрдам беради.
Илова ўзида кўплаб қулайликларни жамлаган бўлиб, ушбу иловадан фойдаланиш орқали сиз қуйидаги афзалликларга эга бўлишингиз мумкин:
– Банк карталар орасида бепул пул ўтказиш:
“хазна” иловаси сизга барча банк карталари орасида 1 ой давомида 5 000 000 сўмгача ҳеч қандай комиссиясиз транзакцияларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, Humo карталари ва Халқ банкининг барча карталари ўртасида ўзаро чекланмаган миқдорда бепул ўтказмаларни амалга оширишингиз ҳам мумкин.
– Халқаро имтиҳон харажатларини онлайн қоплаш:
– Пенсионерлар учун махсус имкониятлар:
Илованинг махсус Lite версияси мавжуд бўлиб, ундаги “Менинг пенсиям” бўлими орқали мижозлар пенсия тўлови ҳақида маълумотга эга бўлиш, пенсия қабул қилиш жадвали билан танишиш, пенсия картасига буюртма бериш каби бир неча имкониятлардан фойдаланиши мумкин.
– Таълим учун онлайн тўловлар
“хазна” иловаси ёрдамида сиз уйингиздан туриб, бир неча сония ичида ОТМ учун контракт тўлови, болалар боғчаси учун тўлов, DTМ (ҳозирда, Билимни баҳолаш агентлиги) хизмати учун тўлов ва шу кабиларни масофавий тарзда онлайн амалга оширишингиз мумкин.
– Ҳарбий хизмат учун онлайн тўлов:
– Жамғариб бориладиган пенсия тизими (ИНПС) хизматларидан фойдаланинг:
“хазна” иловаси ёрдамида сиз исталган вақтда, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти хизматларидан кенг миқёсда фойдаланишингиз мумкин.
Жумладан, жамғариб бориладиган пенсия тизимига аъзо бўлиш, жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтказилаётган маблағлар ҳақида хабардор бўлиш, жамғариб бориладиган пенсия маблағларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз исталган банк картасига олиш, жамғариб бориладиган пенсия маблағлари ҳаракати тўғрисида маълумотларни онлайн тарзда олиш ва бошқалар.
Иловани Аpp Store ва Google Play'дан юклаб олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.