Йил бошида тегишли қарор билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2023 йилда 13 триллион сўм кредитлар ажратилиши белгиланган.
Шундан, 2,8 триллион сўми Халқ банки, «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»нинг ўз ресурслари ҳисобидан ажратилиши кўрсатилган эди.
Президентнинг ушбу қарори ижроси бўйича Халқ банки маблағлар ажратяптими?
Ушбу саволга банкнинг Ижтимоий дастурларни амалга ошириш департаменти дерекцияси директори ўринбосари қуйдагича жавоб берди:
— Қарорда 2023 йил учун жами учта банкка 13 триллион сўм молиялаштириш белгиланган бўлса, шундан Халқ балки учун 5,2 триллион сўм этиб кўрсатилган. Яъни:
Ҳозирда Халқ банки томонидан сўндирилган ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан оилавий табдиркорлик учун кредитлар берилмоқда.