Қайси ҳудудлар Ўзбекистоннинг “жиноят марказлари” ҳисобланади?

17.05.2023 15:59

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ҳудудида 105 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Буларнинг энг кўпи иқтисодиёт асосларига қарши, хўжалик фаолияти соҳасидаги, бошқарув органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар бўлиб, 30 минг 736 та ҳолат кузатилган.

Ҳудудлар кесимида жами рўйхатга олинган жиноятлар сони 

Ушбу ҳисоботда 2022 йилда ҳудудлар кесимида жами 105 215 та жиноят содир этилгани кўрсатилган. Эътибор берсак, биринчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллайди. 2022 йилда Тошкент шарининг ўзида 22 минг 791 та  жиноят ҳолати рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич, 2018 йилда 15 643 тага камроқ бўлган. Агар, 2022 йилда содир этилган жиноятларни Тошкент вилоятидаги ҳолатлар билан қўшиб ҳисобласак, жами 35 минг 50 та жиноят ҳолати келиб чиқади (Маълумот учун, Тошкент вилоятида 2018 йилда содир этилган жиноятлар сони ўтган йилгига нисбатан қарийиб тенг баравар камроқ бўлган).

«Жиноят пойтахти»дан кейинги ўриндаги ҳудудларга диққат қилсак, 2022 йилда Фарғона вилояти 15 минг 182 та жиноят ҳолати билан иккинчи ўринни банд қилган. 2018 йилда вилоятда юқоридаги ҳолатлардан 9 820 тага камроқ жиноят кузатилган.  

Турлари бўйича рўйхатга олинган жиноятлар сони

Бу ҳисоботда жиноят турлари бўйича рўйхат келтирилган. Унда иқтисодиёт асосларига қарши, хўжалик фаолияти соҳасидаги, бошқарув органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар, шунингдек, ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари бошқа тур жиноятларга нисбатан анчайин юқорилигини кўриш мумкин.

Масалан, ўғирлик жиноятлари 2018 йилда 7 850 та қайд қилинган бўлса, 2021 йилга келиб ўғирликлар ҳолати қарийб 20 мингга етган. 2021 йилга келиб эса, 15 минг 237 тага пасайган.

Фирибгарлик жиноятларида ҳам бироз ижобий томонга ўзгариш бўлганини келтирилган. Фирибгарлик2018 йилда 6 483 та ҳолатда содир этилган бўлса, 2021 йилда 24 ярим мингдан ошиб кетган. 2022 йилга келиб эса 3 963 тага қисқарган.

Жиноят содир этган шахсларнинг ёши бўйича таркиби

Ушбу ҳисоботда жиноят содир этган шахсларнинг ёши бўйича беш йиллик таҳлил кўрсатилган. Унда 13-15 ёшдаги болалар ҳам жиноят содир қилгани ва улар билан боғлиқ ҳолатлар йилдан йилга ортиб бораётгани кўринади. Масалан, бу ёшдагилар ўртасида кузатилган жиноятлар — 2018 йилда 179 та қайд қилинган бўлса, 2021 йилда 444 тага, 2022 йилда эса 678 тага етган.

Шунингдек, 18-24 ёшдаги ўсмирлар ўртасидаги жиноятлар ҳам йилдан йилга ортгани келтирилган. Бу ёшдагилар билан боғлиқ жиноятлар — 2018 йилда 8009 та қайд қилинган бўлса, 2022 йилда 12 минг 728 та содир этилган. Шу билан бирга, 25 ва 30 ёшдаги шахслар ўртасидаги жиноятлар 2018 йилда 9702 та кузатилган бўлса, 2022 йилда 17 минг 550 тага кўтарилган.

Статистика агентлигининг қайд этишича, Ўзбекистон ҳудудида энг кўп жиноятлар 31 ва ундан катта ёшдагилар ўртасида кузатилади. Мисол учун, мазкур ёшдагилар ўртасида 2018 йилда 32 минг 964 та жиноят ҳолатлари қайд қилинган бўлса, 2022 йилда 56 минг 779 тага ортиб кетган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
14
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар