Фаол журналистлар Ўзбекистондаги сўз эркинлигини паст баҳолади

16.05.2023 12:52

«Журналист ва блогерлар сўз масъулиятини билмагани учун қамалди»

“Олтин қалам” ХVII миллий мукофотини топшириш маросимида йиғилган журналист ҳамда жамоатчилик фаолларига «Ўзбекистонда сўз эркинлигини 10 баллик системада неча балл билан баҳолайсиз..?» деган савол билан юзландик. Улар бу саволга турлича жавоб беришди:

Kun.uz журналисти Аброр Зоҳидов сўз эркинлигини 5 балл билан баҳолади ва “бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан пасайганини” қайд этди.

ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа эса “Ўзбекистоннинг кечаги ўтмишига нисбатан, ҳозирги кўрсаткич ёмон эмас”, деб жавоб берди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов “сўз эркинлигини журналистларнинг ўзи баҳолаши кераклигини” таъкидлади.

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов эса сўз эркинлигини 10 баллдан 5 ярим балл билан баҳолади. Шунингдек, ҳали “Ўзбекистонда бу борада қилинадиган ишлар кўп эканлигига” урғу берди.

“Дунё ўзбеклари” сайти раҳбари Исмат Хушев “журналист ва блогерлар сўз масъулиятини ҳис қилмагани учун қамалди” деган фикрни билдирди.

Шунингдек (фахрий журналистлардан фарқли ўлароқ), бошқа журналистлар ҳамда жамоатчилик фаоллари ҳам Ўзбекистондаги сўз эркинлигига паст баҳо берди. Улар “блогер ва журналистларга тақиқ кўпайганини” алоҳида таъкидлаб ўтишди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар