"Микрокредитбанк"га омонат қўйиш хавфлими? Банк нега мижозларни сарсон қилмоқда?

01.05.2023 15:14

Одамлар пулларим ишончли турсин, бироз жамғарилсин, деган ниятда банкка омонат қўйишади. Аслида омонат қўйиш учун ҳам ишончли банк керак. Бироқ пулингни ишониб мақталган банкка олиб борсангу, ундаги ходимлар сенга бу маблағларнинг қаерга кетгани номаълум, дея жавоб берса... Бу тизимга ишонч қоладими? 

Хоразм вилояти Шовот тумани «Боғбон» маҳалласида яшовчи фуқаро Р. Н. туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. Мурожаатда баён этилишича, фуқаро 2021 йилнинг 25 январида онлайн тарзда омонат пули қўйиш учун Шовот туманида жойлашган "Микрокредитбанк"га борган ва банк ходими онлайн тарзда фуқаронинг омонат пулини қабул қилган. Орадан бир йил ўтиб, яъни 2022 йилнинг февраль ойида мурожаатчи омонатга қўйилган пулларини сўраганда банк ходимлари пуллар банк компьютерига тушгани, лекин қаерга кетгани номаълум эканини айтишган.

 Ҳайриятки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиш ишлари ўтказилиб, банк раҳбариятига амалдаги қонун талаблари тушунтирилди. Натижада, омонат пуллари истеъмолчига қайтариб берилди. Аммо "Микрокредитбанк"га нисбатан ишонч ўлди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
15
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар