Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонида давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилишга қаратилган қатор вазифалар белгиланган.
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тизимнинг барча йўналишларини тубдан ислоҳ қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Брифингда таъкидланганидек, 2022 йилда Банк тизимида Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари кўмагида мижозларга хизмат кўрсатишда қатор қулайликлар яратилди.
Тармоқлараро операциялар ягона банк кодига ўтказилди, фронт-офислар ихчам сотув нуқталарига айлантирилди. Корпоратив бизнес йўналишида 3 турда, кичик ва ўрта бизнес йўналишида 12 турда, аҳоли учун эса, 18 турдаги янги маҳсулот ва хизматлар жорий қилинди.
Тадбиркорларга мўлжалланган “SQB Business” дастури, мижозларни мобил илова ёрдамида масофадан туриб идентификация қилиш тизими ишга туширилди. Банкнинг Алоқа маркази орқали ҳам хизмат ва маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилди.
Пластик карталар сони қарийб 2 млн. донага, терминаллар 33,8 мингтага, банкомат ва инфокиосклар 475 тага етказилди. 24/7 режимида ишлаётган шохобчалар сони юздан ошди. 2022 йилда хўжалик субъектлари ва аҳолига ажратилган кредитлар сўнгги йилларга нисбатан энг юқори кўрсаткичга чиқиб, 21 трлн. сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 582 млн. доллар қийматда хорижий кредит линиялар жалб қилинди. Кредит қарздорликлари билан ишлаш тизимининг халқаро стандартлари асосида ташкил қилиниши (“Soft-Collection” тизими) ҳисобига уларни ундириш самарадорлиги 10 фоиздан 34 фоизга ошди.
Янгича иш услубида Ўқув ва IT маркази фойдаланишга топширилди. Ходимларни рағбатлантиришнинг KPI тизими йўлга қўйилди. Сколково Москва бошқарув мактаби билан ҳамкорликда ходимларни ўқитиш ишлари бошланди.
Мазкур амалга оширилган ишлар натижасида муассаса фаолияти янада барқарорлашди, молиявий кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсди. Бу маҳаллий ва халқаро ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилди, халқаро рейтинглари қайта тасдиқланди (BB- даражада).
Хусусан, 2022 йилда Банк активлари 14 фоизга ошиб, 64 трлн. сўмга, кредит қўйилмалари 11 фоизга ўсиб, 48 трлн. сўмга, депозит базаси 1,2 баробарга ортиб, қарийб 15 трлн. сўмга етди.
Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан кейинчалик устав капиталига конвертация қилиниши кўзда тутилган 125 млн. долларлик кредит линиялар жалб қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификати қўлга киритилди.
“Еuromoney” ва “Asiamoney” каби нуфузли халқаро нашрлар томонидан “2022 йилда Ўзбекистоннинг энг илғор банки” ва “Ўзбекистоннинг энг яхши яшил банки” дея эътироф этилди. Маҳаллий миқёсда “Йилнинг энг яхши иш берувчиси” мукофотига сазовор бўлди.
Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида