Ортиқхўжаев берган ҳайфсанни Раҳмонов бекор қилди

06.03.2023 09:37

Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2022 йил 4 ноябрдаги фармойишига кўра, Яшнобод туман ҳокими Бахтиёр Рахманкуловга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси тайинланган эди. Айни пайтда ушбу ҳужжат  e-qaror платформасида яшириб қўйилган.

Ортиқхўжаев ўрнига келган, Тошкент шаҳар ҳокими вб. Бахтиёр Раҳмонов мазкур жазони бекор қилишга оид фармойишни имзолаган.

 

Бахтиёр Раҳмоновнинг 2023 йил 28 февралда имзолаган 29-14-0 F/23 сонли фармойишга кўра,  2022 йилнинг ноябрь ойида Ортиқхўжаев томонидан Яшнобод туман ҳокимига нисбатан қўлланилган интизомий жазо бекор қилиниши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар