3 кунда тугаши керак бўлган уруш 1 йилга чўзилди.
2022 йилнинг 24 февралида Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига бостириб кириши билан Россия Украина уруши бошланиб кетди. Ваҳолангки, 3 кунда урушни якунлашини маълум қилган Россия 365 кундирки, ҳарбийларини Украинадан олиб чиқиб кетганича йўқ.
Ўтган давр мобайнида Россия тан олган Донецк, Луганск Халқ Республикалари ташкил топди. Уруш даврида Россия санкциялар остида қолди. Кўплаб давлатлар Украинага ёрдам бериб келди. Бунда АҚШ фаоллик кўрсатди. Путин Украина босқинига жиддий киришди.
2022 йилнинг 21 cентябрида ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Бу қарорга қарши намойишга чиққанлар жиддий жазоланди. Дмитрий Медведов бир йил ичида бир неча бора Россия ядро қуроли ишлатиши мумкинлигига ишора қилди.
Зеленский ҳам мағлуб бўлиш ниятида эмас. Бирлашган миллатлар ташкилотида ҳам чиқиш қилиб Россияни тўхтатиш кераклигини таъкидлади. Жорий йилнинг 20 февралида АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевга келиши Россия—Украина муносабатларини яна-да кескинлаштириши мумкин.
4 ой муқаддам Rost24 сайти "Россия — Украина урушида кимнинг тарафидасиз?", деган мазмунда юртдошларимиз иштирокида сўровнома ўтказган эди. Хўш, ҳамюртларимизнинг урушга муносабати шу давр ичида ўзгардими? Шу савол билан яна одамларга юзландик.
— Рус бизга ҳеч қачон яхшилик қилмаган.
— Россияни қўли «любой» жойга етади, деб ўйлайман.
— Энди биз Россиядан ажралиб чиққанмизда.
— Юртимиз тинч бўлганига шукур қиламан, қолган халқ билан ишим йўқ.
— Ким ҳақлигини билмадиму, аммо Украина халқи қийналмоқда.
— Қарс икки қўлдан чиқади. Икки давлат ҳам халқини ўйлаши керак.
Хўш, сиз-чи? Сиз қайси давлатни ҳақ деб ўйлайсиз?