Таништирув: Ўзбекистон таълим тизимини кимлар бошқаради?

18.02.2023 10:29

Рост24 вазирликлар билан таништиришда давом этади.

Собиқ Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари тугатилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тузилганидан хабардорсиз. Бирлашувдан сўнг мазкур вазирликнинг раҳбарияти таркибида қандай ўзгариш бўлди? Аввалги раҳбарлардан кимлар ўз жойини сақлаб қолди? Янгилар борми? 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири - Умарова Ҳилола Ўктамовна

Умарова Ҳилола Ўктамовна - 1988 йилда Олмониянинг Ваймер шаҳрида туғилган. Президент таълим муассасалари агентлиги директори сифатида 2020-2022 йилларда фаолият олиб борган. Директорликдан сўнг вазир лавозимига тайинланган.

***

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Шин Агриппина Василевна

Шин Агриппина Василевна — 1958 йил Сирдарё вилоятида туғилган. 2001 йилдан бошлаб, 16 йил мобайнида Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори бўлиб ишлаган. 2017-2022 йил Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири сифатида фаолият олиб борган.

***

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Шарифходжаев Усман Улфатович

Шарифходжаев Усман Улфатович 1986 йил 9 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятини Тошкент молия институтида бошлаган. 2018-2020- йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёшлар, фан, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўлинмаси таълим шуъбаси мудири бўлди. Тайинловга қадар Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

***

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Комилов Темуржон Каландарович

Комилов Темуржон Каландарович 1983 йил 14 январь куни Бухоро вилояти, Пешку туманида таваллуд топган. 2005 йилдан бошлаб асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги турли бошқармаларда ишлаб келган. Тайинловга қадар Халқ таълими вазирининг молиявий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

***

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари - Кенжаев Дилшод Муталибович

Кенжаев Дилшод Муталибович - 1977 йилда Андижон вилояти, Балиқчи туманида туғилган. Бир неча йил давомида Халқ таълими вазирига ўринбосар сифатида ишлаган. 2021 йил февралдан 2022 йил апрелгача Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Маъмурий ислоҳотларга қадар Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари эди.

***

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари - Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович

Тайинловга қадар мактабгача таълим вазирининг ўринбосари бўлган. Унгача эса, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори каби лавозимларда фаолият юритган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар